ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

O`z DSt 3635:2023. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Телекоммуникациялар тармоқлари. Чақирувларни қайта ишлаш марказлари хизматларининг сифат кўрсаткичлари, нормалари ва баҳолаш усуллари (Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 25.04.2023 й. 05-1534-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар, саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2023 йил 25 апрелдаги

05-1534-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 3635:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

        

O`z DSt 3635:2023

Телекоммуникациялар тармоқлари.

Чақирувларни қайта ишлаш марказлари

хизматларининг сифат кўрсаткичлари,

нормалари ва баҳолаш усуллари

        

Мукаддима

1-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларга ҳаволалар

2-боб. Атамалар ва таърифлар

3-боб. Умумий қоидалар

4-боб. Чақирувларни қайта ишлаш марказлари

хизматларининг сифат кўрсаткичларига

қўйиладиган нормалар

5-боб. Чақирувларни қайта ишлаш марказлари

хизматларининг сифат кўрсаткичларини

баҳолаш усуллари

           

          

Ушбу давлат стандарти чақирувларни қайта ишлаш марказлари хизматларининг асосий сифат кўрсаткичлари ва нормаларини, шунингдек уларни баҳолаш усулларини белгилайди.

Ушбу давлат стандарти талаблари чақирувларни қайта ишлаш марказлари орқали фойдаланувчиларга хизмат кўрсатувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар барча телекоммуникация операторлари ва телекоммуникация хизматлари провайдерлари (бундан буён матнда телекоммуникация операторлари/провайдерлари), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тузилмасига кирадиган корхона ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) учун мажбурий ҳисобланади.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

         

1. Ушбу давлат стандартида Ўз ДСт 2818:2018. Телекоммуникациялар тармоқлари. Атамалар ва таърифлар стандартига қилинган ҳаволадан фойдаланилган.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

      

2. Ушбу стандартда Ўз ДСт 2818:2018 бўйича атамалар, шунингдек қуйидаги атамалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:


автоинформатор - чақираётган фойдаланувчига тақдим этилаётган хизматларга оид одатий саволларга олдиндан ёзиб олинган овозли хабар орқали аппарат-дастурий комплекс билан бирга маълумот берувчи мантиқий қурилма;


оператор томонидан хизмат кўрсатилмаган чақирув - чақирувларни қайта ишлаш марказига келиб тушган, навбатга қайд этилган ва чақирувларни қайта ишлаш маркази операторигача боғланишни кутмасдан фойдаланувчининг ўзи томонидан тўхтатилган чақирув;


оператор томонидан хизмат кўрсатилган чақирув - фойдаланувчи чақирувларни қайта ишлаш маркази оператори ёки тегишли бўлинма мутахассисининг жавобини олган чақирув;


чақирувларни қайта ишлаш марказига келиб тушган чақирувлар - чақирувларни қайта ишлаш марказига келиб тушган ва навбатга қайд этилган ёки чақирувларни қайта ишлаш маркази операторигача дарҳол боғлана олган барча чақирувлар, интерактив овозли меню орқали жавоб олинганлар бундан мустасно;


талабнома - фойдаланувчининг муайян хизматни олиш учун чақирувларни қайта ишлаш маркази оператори томонидан расмийлаштирилган ва телекоммуникация операторлари/провайдерлари ва ташкилотларнинг тегишли бўлинмаларига кўриб чиқиш учун берилган мурожаати;


интерактив овозли меню (Интерачтиве Воиче Респонсе (ИВР) - фойдаланувчи томонидан телефон клавиатурасида тонал териш ёрдамида киритилган маълумотдан фойдаланган ҳолда чақирувларни қайта ишлаш марказида қўнғироқларни йўналтириш вазифасини бажарадиган олдиндан ёзиб олинган овозли хабарлар тизими;


қисқа ўтказиб юборилган чақирув - чақирувларни қайта ишлаш маркази тизими томонидан чақирув қайд қилинган ва автоинформатор жавобидан сўнг навбатга қўйилган пайтдан бошлаб маълум вақт (бу вақт телекоммуникация операторлари/провайдерлари ва ташкилотлар томонидан аниқланади) давомида фойдаланувчи томонидан бекор қилинган чақирув;


чақирувларни қайта ишлаш маркази оператори - чақирувга хизмат кўрсатишда фойдаланувчи билан ўзаро мулоқот қиладиган чақирувларни қайта ишлаш маркази ходими;


фойдаланувчи - чақирувларни қайта ишлаш маркази хизматларидан фойдаланувчи ва чақирувларни қайта ишлаш маркази оператори ёки автоматлаштирилган интерактив ўзаро алоқа воситалари билан ўзаро алоқада бўладиган жисмоний ёки юридик шахс;


фойдаланувчининг одатий мурожаати - бир хил типдаги жавобларга эга бўлган энг кўп тез-тез такрорланадиган саволлардан иборат фойдаланувчи мурожаати;


чақирувларни қайта ишлаш маркази (call-марказ) ҚИМ) - мурожаатларга (талабномалар) хизмат кўрсатиш (қабул қилиш, ёзиб олиш, қайта ишлаш ва қисман қарор қабул қилиш) ва фойдаланувчиларни уларнинг мурожаатлари юзасидан жавобан хабардор қилиш учун мўлжалланган марказ, бунда асосан овозли алоқа каналлари орқали фойдаланувчи билан алоқа ўрнатилади.



3-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

3. Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатувчи телекоммуникация операторлари/провайдерлари ва ташкилотлар томонидан ЧҚИМ ташкил этилади.


4. ЧҚИМ марказлашган ёки ҳудудий тарзда ташкил этилади.


5. ЧҚИМ вазифаларига қуйидагилар киради:

а) мурожаатларни қабул қилиш;

б) талабномаларни қабул қилиш;

ч) асосий ахборот маълумотни тақдим этиш, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

- телекоммуникациялар тармоғига уланишни таъминлаш тартиби ва нархи;

- телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш учун шартнома тузиш тартиби;

- телекоммуникация операторлари/провайдерлари ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек уларнинг нархи;

- аниқ бир ҳудудда (аниқ бир фойдаланувчига) оператор/провайдер ва ташкилот томонидан сифациз хизматлар тақдим этилганда мурожаат қилиш тартиби;

- тўлиқроқ хизмат олишга оид техник масалалар бўйича маслаҳат ёрдами;

- хизматларнинг тўхтатилишига сабаб бўлган ҳудуддаги фавқулодда ва авариявий вазиятлар тўғрисида фойдаланувчиларни хабардор қилиш;

- абонентнинг шахсий маълумотларини ўзгартириш тартиби;

- телекоммуникасия операторлари/провайдерлари ва ташкилотларнинг (филиаллар ва дилерлик пунктлари) жойлашган жойи ва иш режими;

- тузилган шартномага мувофиқ фойдаланувчиларнинг сифатли хизматларни олишга қаратилган бошқа саволларига жавоблар.


6. ЧҚИМ хизматлари фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш бевосита ЧҚИМ оператори томонидан ва/ёки ИВР орқали амалга оширилиши керак.


7. ЧҚИМ операторлари талаб қилинадиган хизматни унинг ҳажми ва мураккаблигидан қатъий назар тезкор кўрсатиши ҳамда фойдаланувчининг қониқишини таъминлаши керак.

ЧҚИМ операторларига қўйиладиган асосий талаблар лавозим йўриқномаларида белгиланади, уларда қуйидаги талаблар келтирилади:

- хайрихоҳлик;

- фаол тинглаш;

- нутқнинг оптимал тезлиги;

- аниқ талаффуз;

- хушмуомалалик;

- саводли нутқ;

- маълумотни дона-дона айтиб бериш.


8. ЧҚИМда чақирувлар оқимини қабул қилиш ва қайта ишлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қўйилган саволга малакали жавоб берадиган операторлар гуруҳига автоинформатор томонидан чақирувни йўналтириш (операторлар гуруҳлари олдиндан аниқланади ва бошқарув серверида қайд этилади);

- намунавий проседураларни автоматлаштириш имконини берувчи ИВР дан фойдаланиш;

- фойдаланувчига хизмат кўрсатиш учун уни навбатга қўйишда навбатдаги тартиб рақами ва тахминий кутиш вақти тўғрисидаги автоинформатор хабари (бу навбат келиш тезлигини баҳолаш имконини беради). Кутиш вақти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

           

, (1)

           

бу ерда: - кутаётган фойдаланувчилар;

to`r - битта фойдаланувчи учун ўртача сўзлашиш давомийлиги вақти (360 с дан кўп эмас);

nop - жорий сменадаги ЧҚИМ операторлари сони.


9. Чақирувларни қайта ишлаш бевосита ЧҚИМ операторлари томонидан ва/ёки автоматик равишда автоинформаторлар фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Чақирувларни қайта ишлашда, оператор қисқа муддатли маслаҳат учун чақирувни ушлаб туриш режимига ўтказиши ёки батафсил маълумотга эга бўлган бошқа бўлинмаларнинг мутахассисларига йўналтириши мумкин.

ЧҚИМ оператори фойдаланувчи чақирувига жавоб беради, фойдаланувчи мурожаатига кўра ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўз ваколати доирасида унга зарур бўлган маълумотни етказади ёки ахборот тизими ёрдамида зарур ҳаракатларни бажаради (масалан, талабнома қабул қилиш ва шакллантириш, қўшимча хизматларни улаш ва ҳ.к.).

Агар ЧҚИМ операторлари фойдаланувчиларнинг мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида қайта ишлай олмасалар, у ҳолда улар талабномалар кўринишида расмийлаштирилади ҳамда телекоммуникация операторлари/провайдерилари ва ташкилотларнинг тегишли бўлинмаларига кўриб чиқиш учун киритилади.


10. Талабномани ҳал қилиш натижалари бўйича жавобни фойдаланувчига тегишли бўлинма мутахассиси тақдим қилади. Фойдаланувчига унинг талабномаларига жавоблар қисқа муддатларда шакллантирилади. Агар фойдаланувчи талабномани кўриб чиқиш даврида ЧҚИМга қайта мурожаат қилса, оператор ўз навбатида фойдаланувчини мурожаатнинг ҳолати (талабнома бажарилиши қайси босқичда эканлиги ва уни кўриб чиқиш мумкин бўлган вақт) ҳақида хабардор қилади.


11. ЧҚИМ фойдаланувчининг телефон клавиатурасидан тонал териш ёрдамида тегишли хизматларни олиш учун кодларни киритиш йўли билан ИВР орқали қўнғироқларни автоматик йўналтириш вазифасини тақдим этиши мумкин.


12. Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларида ЧҚИМ хизматлари қисқа ёки тўққиз хонали рақамдан фойдаланган ҳолда кўрсатилади.


13. Фойдаланувчилар телекоммуникация операторлари/провайдерлари ва ташкилотларнинг wэб-каналлари, (электрон почта, расмий каналлар, мессенжердаги ботлар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар) орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.


14. ЧҚИМ ускуналар ва махсус дастурий воситалар, шу жумладан чақирувларни автоматик тақсимлаш учун дастурий воситалар билан жиҳозланган, шунингдек чақирувларни қайта ишлашни амалга оширадиган персонал билан тўлдирилган бўлиши керак.


15. ЧҚИМ операторига унинг ваколатлари доирасида фойдаланувчилар чақирувларини қайта ишлаш учун зарур бўладиган ахборот тизимларига, шу жумладан абонентларнинг электрон маълумотлар базасига кира олиш таъминланган бўлиши керак.


16. Абонентларнинг электрон маълумотлар базаси ва биллинг тизимига кира олиш ҳуқуқига эга бўлган ЧҚИМ операторлари мажбурий инструктаждан ўтадилар ҳамда абонентларнинг шахсий маълумотларининг бут сақланиши ва учинчи шахсга берилмаслигига жавобгар бўладилар.


17. ЧҚИМ ускуналари белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаши керак. ЧҚИМ тузилиш схемаси таркибига қуйидаги асосий ташкил этувчилар киритилиши мумкин (1-расм):

- ЧҚИМ тармоғига (операторларга) фойдаланувчининг икки томонлама уланиш каналлари (овозли ва маълумотларни узатиш, шу жумладан Интернет тармоғи орқали);

- чақирувларни бирламчи тақсимлашни амалга оширадиган ва фойдаланувчиларнинг одатий мурожаатларига жавоб берадиган электрон автоинформатор;

- фойдаланувчининг оператор билан боғланиш навбатини белгилайдиган, навбат мавжудлигини қайд этадиган, фойдаланувчини айни вақтда бўш бўлган операторга улайдиган ва ҳоказоларни бажарадиган электрон коммутатор;

- ЧҚИМ (Техник қўллаб-қувватлаш хизмати, агар мавжуд бўлса) операторлари;

- ЧҚИМ барча тизимининг ишлашини бир бутун сифатида созлайдиган тегишли платформа ва дастурий маҳсулотга эга бошқарув сервери;

- оператор ўз ваколати доирасида фойдаланадиган абонентларнинг электрон маълумотлар базаси, намунавий маълумот ахборот базаси ва бошқа маълумот;

- биллинг тизими;

- абонентларнинг шахсий маълумотларини сақлаш ва учинчи шахсларга берилишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир операторнинг фойдаланувчи билан ишлашини оптималлаштириш учун ЧҚИМ операторлари ишини назорат қилиш ва тезкор бошқариш.



1-расм ЧҚИМ умумий тузилиш схемаси

         

18. Иш жойларига қўйиладиган асосий талаблар:

1) ЧҚИМ оператори учун:

- телефон каналлари ва маълумотларни узатиш каналлари орқали ишлашнинг барча функсионалини (фойдаланувчи чақирувига жавоб бериш, ушлаб туриш режимига қўйиш ва чиқариш ва ҳ.к.) таъминлаш;

- чақирадиган фойдаланувчи ҳақида маълумот олиш учун телекоммуникация операторлари/провайдерлари ва ташкилотлар абонентларининг электрон маълумотлар базасига кира олиш;

- фойдаланувчи мурожаати, уни бажариш муддатлари ва ҳоказолар бўйича маълумотларни ёзиб олиш ва тузатиш киритиш (абонентнинг шахсий маълумотлари бундан мустасно);

- чақирадиган фойдаланувчи ҳақида янги маълумотларни динамик генерацияланувчи wэб-саҳифалар кўринишида шакллантириш имконияти;

- ЧҚИМ операторининг индивидуал электрон код калитидан фойдаланиб ўз иш жойига кира олиши;

- ЧҚИМ оператори билан фойдаланувчининг ҳар бир чақируви сўзлашувларини ёзиб олиш;

2) ЧҚИМ операторини назорат қилиш учун:

- ҳар бир ЧҚИМ оператори учун қўшимча мониторинг ва иш статистикаси;

- ЧҚИМ оператори билан фойдаланувчининг айни пайтдаги сўзлашувига уланиш ва чақирувни ўзига ўтказиш имконияти;

- фойдаланувчи-ЧҚИМ оператори сўзлашувини он-лине режимда эшитиб туриш;

- ёзиб олинган сўзлашувларни эшитиш ва уларни таҳлил қилиш;

- индивидуал электрон код калитидан фойдаланиб ўз иш жойига кира олиш.


19. ЧҚИМ операторининг иш жойидаги узилишларга қуйидаги ҳолатлар киради:

- абонентнинг электрон маълумотлар базасига кира олиш ва ишлашдаги узилишлар (абонентнинг электрон маълумотлар базасига кириш имкони йўқлиги, маълумотлар карточкаси майдонига маълумот киритиш имкони йўқлиги, бир маълумотлар карточкасидан иккинчи маълумотлар карточкасига ўтиш имкони йўқлиги ва ҳ.к.);

- электр манбаи ёки захира электр таъминотидаги узилишлар (ўрнатилган фойдаланувчи-ЧҚИМ оператори боғланишининг узилиши);

- алоқа каналларининг ишлашидаги узилишлар.


20. Ёзиб олинган телефон сўзлашувларини ЧҚИМнинг электрон архивида сақлаш муддати улар ёзиб олинган вақтдан бошлаб камида уч ойни ташкил этиши керак.



4-БОБ. ЧАҚИРУВЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

МАРКАЗЛАРИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ СИФАТ

КЎРСАТКИЧЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

НОРМАЛАР

          

21. ЧҚИМ хизматларини кўрсатиш қуйидаги истеъмол хусусиятлари билан тавсифланади:

- хизматдан фойдалана олишлик;

- фойдаланувчига хизмат кўрсатиш тезлиги;

- ишончлилик (тайёрлик);

- хизмат кўрсатиш сифати.


22. ЧҚИМ хизматларининг сифат кўрсаткичлари 1-жадвалда келтирилган нормаларга мос келиши керак.

         

1-ЖАДВАЛ


Сифат кўрсаткичи

         

Норма

      

Баҳолаш/ҳисоблаш

усули

      

1 ЧҚИМ хизматидан фойдалана олишлик


камида 85%


23-бандга мувофиқ


2 Хизмат кўрсатиш даражаси


камида 97%


24-бандга мувофиқ


3 ЧҚИМ операторининг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (ҳолд) ни қўшиб ҳисоблаганда ўртача сўзлашиш давомийлиги вақти


360 с дан кўп эмас


25-бандга мувофиқ


4 ЧҚИМ аппарат-дастурий комплексининг тайёрлик коэффициенти


камида 99%


26-бандга мувофиқ


5 Фойдаланувчининг ЧҚИМ оператори билан ўртача уланиш вақти


180 с дан кўп эмас


27-бандга мувофиқ


6 Фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (ҳолд)


60 с дан кўп эмас


28-бандга мувофиқ




5-БОБ. ЧАҚИРУВЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

МАРКАЗЛАРИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ СИФАТ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАҲОЛАШ

УСУЛЛАРИ

         

23. ЧҚИМ хизматидан фойдалана олишлик жорий йилнинг календар чораги давомида келиб тушган чақирувларнинг умумий сонидан хизмат кўрсатилган фойдаланувчи чақирувларининг фоизи билан аниқланади:

          

(2)

            

бу ерда:

Nо - ЧҚИМ операторлари томонидан жорий йилнинг календар чораги давомида хизмат кўрсатилган чақирувлар сони;

N- жорий йилнинг календар чораги давомида келиб тушган, шу жумладан ЧҚИМга келиб тушган ва навбатга қайд этилган ёки ЧҚИМ операторигача дарҳол улана олган чақирувлар сони, ИВР орқали жавоб олганлар бундан мустасно.


24. Хизмат кўрсатиш даражаси жорий йилнинг календар чораги давомида ЧҚИМга келиб тушган ва оператор жавобини ўрнатилган вақтдан ошмай кутган чақирувлар фоизи билан белгиланади:

            

(3)

            

бу ерда: Nх - жорий йилнинг календар чораги давомида ЧҚИМга келиб тушган ва ўрнатилган вақтда жавоб олган чақирувлар сони. Агар ЧҚИМ оператори чақирувга 180 с дан кўп бўлмаган вақт ичида жавоб берган бўлса, чақирув ўрнатилган вақтда жавоб олган деб ҳисобланади;

N - «қисқа ўтказиб юборилган» чақирувлар сонига камайтирилган келиб тушган чақирувлар сони;

Nо - келиб тушган чақирувлар сони;

Nк.п - «қисқа ўтказиб юборилган» чақирувлар сони, яъни навбатни ўрнатилган вақтдан эрта тарк этган чақирувлар.

Ушбу кўрсаткич ЧҚИМ аппарат-дастурий комплекси (сервери) нинг чақирувларга хизмат кўрсатиш статистикаси асосида аниқланади. Кўрсаткични аниқлашда оператор иштирокисиз автоматик режимда (автоинформатор томонидан) қайта ишланган чақирувлар ҳисобга олинмайди.

«Қисқа ўтказиб юборилган» чақирувларни аниқлаш учун вақт серверда ўрнатилган бўлиши керак. ИВР дан фойдаланадиган тизимлар учун автоинформатор хабари тугагунга қадар навбатни тарк этган чақирувлар «қисқа ўтказиб юборилган» чақирувлар бўлади. Бошқа ҳолатларда 180 с вақт тугашидан олдин навбатни тарк этган чақирувларни «қисқа ўтказиб юборилган» деб белгиланади.


25. Операторнинг фойдаланувчи билан сўзлашуви давомида фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (ҳолд) ни қўшиб ҳисоблаганда ўртача сўзлашиш давомийлиги вақти (Т) жорий йилнинг календар чораги давомида ЧҚИМ барча операторлари сўзлашуви умумий давомийлигининг ушбу давр учун хизмат кўрсатилган чақирувлар сонига нисбати билан аниқланади:

         

(4)

               

бу ерда:

Tdavom - жорий йилнинг календар чораги давомида чақирувларни линияда кутиш режимида ушлаб туриш вақти (ҳолд) ни қўшиб ҳисоблаганда ЧҚИМ барча операторлари сўзлашувининг умумий давомийлиги;

N - жорий йилнинг календар чораги давомида хизмат кўрсатилган чақирувлар сони;

Tnorma - 360 с дан ортиқ бўлмаган нормаланган қиймат.



26. ЧҚИМ аппарат-дастурий комплексининг тайёрлик коэффициенти таҳлил қилинаётган давр (жорий йилнинг календар чораги) учун ЧҚИМ аппарат-дастурий комплексининг умумий вақтидан жами бекор туриб қолган вақти айирмасининг унинг умумий иш вақтига нисбати билан аниқланади. Умумий вақт - бу таҳлил қилинаётган давр (жорий йилнинг календар чораги) учун ЧҚИМ аппарат-дастурий комплекси иш ҳолатида бўлиши керак бўлган вақт (режадаги узилишлар бундан мустасно).

           

(5)

            

бу ерда: Tb - таҳлил қилинаётган давр (жорий йилнинг календар чораги) учун ЧҚИМ аппарат-дастурий комплексининг жами бекор туриб қолган (ишдан чиққан) вақти;

Tumumiy - таҳлил қилинаётган давр (жорий йилнинг календар чораги) учун ЧҚИМ аппарат-дастурий комплекси иш ҳолатида бўлиши керак бўлган умумий вақт.


27. Фойдаланувчининг ЧҚИМ оператори билан ўртача уланиш вақти (То`) ЧҚИМ аппарат-дастурий комплекси (сервери) нинг чақирувларга хизмат кўрсатиш статистикаси асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

          

(6)

           

бу ерда:

- таҳлил қилинаётган давр (жорий йилнинг календар чораги) учун фойдаланувчиларнинг уларни чақирувларини навбатга қайд этишдан бошлаб, ЧҚИМ оператори билан уланишгача бўлган умумий кутиш вақти йиғиндиси;

Nulanish - таҳлил қилинаётган давр (жорий йилнинг календар чораги) учун ЧҚИМ операторлари жавоб берган барча чақирувларнинг умумий сони;

k - ЧҚИМ оператори томонидан хизмат кўрсатилган барча фойдаланувчи мурожаатларининг умумий сони, миқдорий жиҳатдан бу қиймат Nulanish га тенг.

Ушбу кўрсаткич операторларнинг фойдаланувчига хизмат кўрсатиш ва янги чақирувларга жавоб беришда тезкорлик даражасини кўрсатади.


28. Фойдаланувчи чақирувини линияда ушлаб туриш вақти (ҳолд) ЧҚИМ аппарат-дастурий комплекси (сервери) нинг чақирувларга хизмат кўрсатиш статистикаси асосида аниқланади. Ушбу вақт фойдаланувчи ЧҚИМга биринчи марта мурожаат қилганида унга тезкор жавоб тайёрлаш учун операторнинг тегишли бўлинмалар мутахассислари билан қисқа муддатли маслаҳатлашиши учун керак.












































































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск